Шомуродовнинг собиқ жамоаси

“Челси” ҳужумчиси Ике Угбонинг агенти Оливер Уорд мижозига “Ростов”дан қизиқиш бўлаётгани ҳақидаги хабарларга муносабат билдирди.

“Ростов” чиндан ҳам Икега қизиқиш билдирмоқда. Аммо бу борада жиддий музокаралар бўлмади”, - деди агент Sport24 нашрига берган интервьюсида.

Хориж нашрлари эса Икега «Фулхэм», «Монако», «Болонья» ва «Сампдория» каби клублардан ҳам қизиқишлар борлиги ҳақида ёзмоқда.

22 ёшли Угбо жорий мавсумни Бельгиянинг “Серкль Брюгге” клубида ижарада ўтказмоқда. У бу жамоада 33 та ўйинда майдонга тушди ва 16 та гол ҳамда 1 та голли узатмага муаллифлик қилди.

Қайд этиш лозимки, "Ростов" сафида ҳамюртимиз Элдор Шомуродов ҳам бир неча мавсум тўп сурган эди.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар