Шомуродовнинг
Ads

"Ростов" клуби форварди, ҳамюртимиз Элдор Шомуродов "Матч ТВ"га интервью берди. Эътиборингизга ушбу суҳбатни тўлиқ кўринишини ҳавола этамиз.

"Ростов" ёз давомида кўпроқ ҳужумкор ўйнади. Карпин услуб ўзгаришини қандай эълон қилди?

Карпин футболчиларга биз кўпроқ ҳужум қиламиз, босим ўтказамиз, деди. Бу тактика машғулотларда ҳам кўриниб турганди. Аввалига, мураббийлар штаби Европанинг турли жамоалари қандай ҳаракат қилишларини томоша қилишди ва биринчи турдан сўнг, уларнинг ўйинларини кўриб чиқиш ва хулоса чиқариш бошланди.

Карпиннинг мураббийлар штабида испаниялик мутаҳассислар кўп. Авваллари ўйнаган жамоаларингиздан "Ростов"нинг машғулотлари фарқ қиладими?

Ҳа, жуда ҳам. Бу ерда ҳар бир майда деталларгача профессионал тарзда ёндашилади. Ҳар бир футболчида алоҳида бириктирилган машғулотлари бор. Меники қандай? Мен мушакларни чўзиш, эгилувчанлик устида кўпроқ ишлаяпман. Камроқ жароҳат олиш учун ишлаяпман.

11658

Александр Зуевнинг айтишича, Карпин жамоаси танадаги ёғларни қаттиқ назорат қилмоқда. Асосан салатларни тановул қилган Зуев жуда юқори формага кириб олди. "Ростов"даги вақтингизда жисмоний ҳолатингиз ўзгардими?

Менда ортиқча ёғлар билан жиддий муаммо бўлмаган. Аммо доимо машғулотларда ҳам, овқатланиш режимида ҳам бунинг устида ишлайман. Йиғиндан олдин, Карпин қандай овқатланиш кераклигини тушунтирди. Кўпроқ кўкатлар, товуқ гўшти, балиқ маҳсулотлари, салатлар ва мевалар истеъмол қилишни маслаҳат берди. Аммо нимадур тановул қилишимизгача мажбур қилишмайди. Шунчаки, маслаҳат берилади ҳолос.

Яқинда, "Ростов"да икки етакчи кетди. Калачев ва Гацкан. Энди ким жамоада етакчи бўлади?

Рагнар Сигурдссон ва Роман Еременко. Иккита ажойиб футболчилар.

Мавсум бошидаги ўйинларингиздан кўнглингиз тўляптими?

Ёмон бошламадим, аммо янада яхши ўйнашни истайман. Шундай руҳда давом этиш керак. Ҳаракат қилишдан тўхтамайман.

Ўткир паслар етказиб беришда Еременкодан кейин иккинчисиз (ўртача 2,6та пас. Аввалги мавсумда 1,3та). Бу жиддий ўсиш. Нимани ҳисобига ўзгариш рўй берди?

Бу мавсум, ўзимга бўлган ишонч ортди. Ўзбекистонда бундай пасларни тез-тез амалга оширардим. Бу менга ёқади. Россияда бунга эришиш учун бироз вақт талаб этилди.


Еременко 2 йил футбол ўйнамади. Аммо у ҳозир РПЛнинг энг кучли футболчиларидан бири. Қандай қилиб у бундай муваффақиятга эришмоқда?

У юракдан ишлайди. Ўз ишига профессионал ёндашади. Машғулотлардан сўнг қолиб ишламайди. Шундоқ ҳам бизда етарли даражада машғулотлар бўлади. Шунинг учун қолиб, ишлаб бўлмайди. Барчаси мураббийлар кўз ўнгида бўлиб ўтади. Агар сиз қўшимча ишламоқчи эканлигингизни айтсангиз, улар сизга дастур яратиб ҳам беришади.

"Ростов" ушбу мавсум Еврокубоклар учун кураша оладими?

Албатта. Бунга ҳаракат қиламиз. Бизда таркиб яхши шаклланган.

Туғилган жойингиз ҳақида гапириб беринг.

Жарқўрғонда дунёга келганман. Бу катта шахар эмас. Болалигим шу ерда ўтган. Ота-онам ҳамон Жарқўрғонда истиқомат қилишади. Отам ҳам футболчи бўлган. Айтишларича, яхши ўйнаганлар, аммо жароҳатга учраганлар. Кейин тадбиркорлик қилишни бошлаганлар ва ўзларининг дўконлари бор.

7 ёшимда кўчада футбол ўйнашни бошлаганман. Майдонимиз ёмон эмас эди. бироз нотекис, аммо чим бор эди. 12 ёшимда "Машъал" академиясига кирдим. У Ўзбекистонда энг зўри деб ҳисобланарди. Биз рус, инглиз тилларини ўрганардик ва компьютер билан ишлардик. Аммо, мен яхши ўқимаганман. Албатта, афсус қиламан. Бизга ўша кезлар ҳатто айтишарди: "Ўқинг, бўлмаса кейин афсус қиласиз".

photo_2019-08-04_16-19-15

Бошида қийналганман. Уйимдан узоқда эди(300 км). У пайтлар телефоним бўлмаган. Дўстларимникидан фойдалар эдим ва ҳафтада бир бор уйдагилар билан гаплашардим. Аммо, мен футболчи бўлишни жуда ҳам истардим. Ота-онам ҳам буни таъкидлашарди ва барчаси осонлик билан ҳал бўлмаслигини, сабр қилишим, ҳаракат қилишим кераклигини айтиб ўтишарди. Мен сабр қилдим. Кейинчалик кўникиб кетдим.

Ҳозирда, Ўзбекистонда кўплаб академиялар барпо этилган. "Машъал"да эса, ишлар яхши эмас. Балки пул тугагандир. Жамоа илгари юқори лигада ўйнарди. Ҳозир биринчи лигага тушиб кетган.

Қачон биринчи бутсага эга бўлгансиз?

Академияга кирганимдан сўнг, таҳминан ярим ёки бир йилдан кейин. Бизда бир бола бўларди. Уни бутсалари бор эди. Ундан сўраб турганман. Бунгача Кеда ва кросовкаларда тўп тепардим. Бизнинг академияда бунга рухсат бор эди. Москванинг "Локомотив"ига малака ошириш учун 4 та болани жўнатишган. Улар орасида мен ҳам бор эдим. 10 кун вақт мобайнида шу ерда бўлганмиз. Бу орада адашмасам, ЦСКА клубига қарши баҳс олиб борганмиз. Таҳминан, 14 ёшда эдим. Мактаб менга бутса ҳам олиб берган эди. Бунгача, ота-онам ҳам олиб беришганди.

Болалигингизда, "Бунёдкор"нинг ўйинларидан бирида Ривалдони майдонга олиб тушган экансиз. Бу қандай рўй берган?

Амаким "Машъал"да ўйнарди. У билан чиқишни режа қилгандим. Аммо, бизни "Бунёдкор" томонга ўтказиб қўйишди. Албатта, Ривалдо билан чиқиш истаги пайдо бўлди, лекин барча болалар навбат билан турар эди. Қайси футболчи тўғри келса, шу билан чиқишингиз керак бўлади. Омадим келган. Юлдуз билан чиқишда қаттиқ ҳаяжонланганман. Кейинчалик барча ҳазиллашганди: "Энди бир ҳафта қўлингни ювиш мумкин эмас".

Агентингиз Герман Ткаченко Россияда жуда машҳур. У билан қандай танишгансиз?

"Герман Ткаченко билан қандай танишганман? Уни менга Самвел Бабаян таништирган. Бабаян у пайт терма жамоамиз бош мураббийи эди. Герман ўйин куни ташриф буюрди. Беллашувдан сўнг, у билан кўришдик, гаплашдик ва барчаси ҳал бўлди.

Ткаченко сизни Моуриньо билан таништирган. Жозе суҳбатда ўзини қандай тутган?

Герман менга Моуриньо билан учрашув бўлишини айтмаган эди. Аммо сюрприз борлигини айтди. Биз гаплашиб ўтирдик ва бир пайт Моуриньо кириб келди.

Олдинига ишонмадим, кейин сўрашидим, бироз суҳбатлашдик. У Осиё Кубогида шархловчилик қилган эди. Ткаченко Жозега мен у ерда ўйнаганим ва гол урганимни тушунтирди. Моуриньо эса буни билган экан,"

51079077_2006708249631321_9045783369249225888_n_1

Кўплаб футболчиларда, шундай вазиятлар бўладики юқори савияда ўйнашга бўлган ишонч сўнади. Шундай ҳолатлар бўлганми?

Мен бундай ҳаёлларни ўйламасликка уринаман. Аммо "Ростов"га келиб, асосий таркибга кира олмаганимда ҳавотирга тушганман. Ўйнаб кетишимга кўпчилик ишонмаган эди. Кимлардур бир йилдан сўнг қайтиб келади дейишган.

шомуродов-1r_7xKHN2iz4xJOiuagrSgeRcgIXe8Aw

Дош беришингизга нима ёрдам берди?

Отам ва икки амаким футболчи бўлишган. Доимо қўллаб-қувватлашган. Уларнинг ишончини оқлашга ҳаракат қиламан.

Агентингиз сизни РПЛнинг бошқа клублари таклифини кўриб чиқмаслигингиз ва Европага кетишни исташингизни айтди. Қайси чемпионат сизга ёқади?

Ота-онамнинг ва менинг орзуим Европа тўп суришим. Кучли бешликда ўзимни синаб кўришни истайман. Айнан қайси бирида, бу муҳим эмас. Аммо ҳозир "Ростов" билан 5 йиллик шартномам бор, кетиш ҳақида ўйламаяпман.

Футболдан ташқари нима билан шуғулланиш ёқади?


Рус бильярди ёқади. У қизиқарли. "Ростов"да кўпчилик ўйнайди.

бильярдни Кимга қарши ўйнаш қийин?


Михаил Осинов билан. У мураббийимиз.


Дам кунингиз нима қилишни ёқтирасиз?


Уйда бўлиб, дам олиш менга манзур бўлади.

Сўнгги пайтларда сизга маъқул бўлган китоб қайси?

Ўзбекча китоблар ўқийман. Сўнгги ўқиган китобим жуда қизиқарли экан. "Икки эшик орасида". У 1941-1945 йилларда бўлиб ўтган жаҳон урушида, одамлар қандай ҳаёт кечиришгани ҳақида.

Сизнингча, барча даврларнинг энг кучли хужумчиси ким?

Менга Торрес ва Дрогба ёқар эди. Яна бразилиялик Роналдо ҳам.

"Youtube"да нималар кўрасиз?

Фақат спорт ҳақида эмас. Ҳар ҳил қизиқарли видеолар. Нимадур тўғрисида фактлар.

Энг катта орзуингиз нима?

Терма жамоамиз билан ЖЧга чиқиш ва у ерда ўйнаш.

Манба: Matchtv.ru

Минбар

Барча блоглар