Шомуродовнинг

Элдор Шомуродов дебют қилган учрашувда "Женоа" клуби "Верона" билан нурсиз дуранг ўйнади.

Беллашувда ўзбекистонлик ҳужумчи асосий таркибда майдонга тушиб, 63-дақиқада заҳирага олинди.

Генуяликлар турнир жадвалида 4 очко билан 11-поғонани эгаллаб турибди ва жамоанинг захирасида битта қолдирилган учрашув бор.

"Женоа" навбатдаги ўйинини 24 октябрь куни "Интер"га қарши ўтказади. А Сериянинг 5-туридан ўрин олган беллашув Тошкент вақти билан соат 21:00 да бошланади.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)