Шомуродовнинг жамоаси шифокорларга ажойиб усулда миннатдорлик билдирди (ФОТО)

Ҳамюртимиз Элдор Шомуродов тўп сурадиган “Ростов” клуби 2 ойга яқин вақтдан буён коронавирусга қарши курашда жонбозлик кўрсатаётган шифокорларни қўллаб-қувватлаш акциясида иштирок этди.

22 май куни кечки пайт “Ростов Арена”нинг медиа-фасадида Covid-19га қарши курашнинг бошида турган 160 нафар шифокор исми фамилияси пайдо бўлди. Айтиш керакки, Россия футбол иттифоқининг ташаббуси билан ўтказилаётган акцияда “Лужники” ва “Екатеринбург Арена” ҳам иштирок этди.

медаль_1

Ҳозирги кунгача Россияда коронавирус билан боғлиқ 326 мингта ҳолат қайд этилди.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)