Шомуродовни чорлаётган жамоа келаси мавсум Европа Чемпионлар лигасида ўйнайди

Ўзбекистонлик ҳужумчи Элдор Шомуродовни трансфери бўйича “Ростов”га сўров юборган Бельгиянинг “Гент” жамоаси келаси йили УЕФА Чемпионлар лигасида ўйнайди.

Жорий мавсумда Бельгия чемпионати коронавирус пандемияси туфайли муддатидан олдин якунланди. 29-тур якунларига кўра, 70 очко билан мусобақа жадвалида пешқадам бўлиб турган “Брюгге” чемпион деб эълон қилинди.

orig_487943

Бу “Брюгге” жамоаси тарихидаги 16-чемпионлик бўлди. Мазкур жамоа келаси мавсумда Европа Чемпионлар лигасининг гуруҳ босқичида иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритди.

Шомуродовни таклиф қилаётган “Гент” жамоаси Бельгия чемпионати тўхтатилган паллада 55 очко билан иккинчи ўринда бораётган эди. Учинчи ўриндаги “Шарлеруа”ни бир, тўртинчи поғонадаги “Антверпен”ни икки очкога ортда қолдирган “Гент” вице-чемпион, деб эълон қилинди. Шу тариқа, бу клуб вакиллари янги мавсумда Чемпонлар лигаси саралашининг 3-босқичида қатнашадиган бўлди.

Қарийб 120 йиллик тарихга эга бўлган “Гент” клуби 30 йилдан буён мамлакат чемпионатининг юқори лигасида иштирок этиб келмоқда. Гент шаҳри шарафини ҳимоя қилаётган жамоа уч маротаба Бельгия кубоги соҳиби бўлган. Шунингдек, беш йил муқаддам “Гент” мамлакат чемпионатида ғолиб чиққан ва Суперкубокни қўлга киритган.

89680

“Гент” Бельгиянинг энг учли жамоаларидан бири сифатида УЕФА Чемпионлар лигаси ва Европа лигаси каби нуфузли турнирларда иштирок этиб келади.

Ҳозирча, “Ростов” клуби ва ҳужумчи Элдор Шомуродовнинг ўзи “Гент” клуби таклифига расман муносабат билдиргани йўқ. Шомуродовнинг бир неча маротаба Европанинг кучли чемпионатларида ўйнаш истаги борлигини билдирган. “Ростов” тўпурарига Германия Бундеслигасидан ҳам таклифлар бўлаётгани ҳақида маълумотлар бор. Европала ёзги трансферлар яқинлашгани сари бундай чорловлар кўп бўлиши кутилмоқда.

shomurodova-zhdut-v-germanii_15785139021679727997_1

Элдор Шомуродов учун жорий мавсум муваффақиятли ўтмоқда. У 11 та гол уриб, олти марта жамоадошларини голли пас билан таъминлади. 

Европа жамоаси Шомуродовга расмий таклиф юборди

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)