Шомуродовга овоз беринг!

Осиё футбол конфедерацияси ўтган ҳафтада Европа яшил майдонларида ўзини кўрсатган энг яхши осиёлик футболчини аниқлаш мақсадида сўровнома ўтказмоқда.

Ушбу сўровномада ҳамюртимиз Элдор Шомуродов ҳам иштирок этмоқда. Ўтган ҳафта 25 ёшли ҳужумчи "Женоа" сафида дастлабки голини "Парма" дарвозасига киритган бўлса, "Сампдория"га қарши баҳсда голли узатма берди.

Номзодлар билан танишинг:

ЭЛДОР ШОМУРОДОВ ("Женоа", Ўзбекистон),

Жунья Ито ("Генк", Япония),

Такехиро Томиясу ("Болонья", Япония),

Авер Мабил ("Митьюлланд", Австралия),

Карим Ансарифард ("АЕК", Эрон),

Даици Камада ("Франкфурт", Япония),

Никита Рукавица ("Маккаби Хайфа", Австралия),

Ахмед Ясин ("Хеккен", Ироқ),

Шахб Захеди ("Олимпик", Эрон),

Парвизжон Умарбоев ("Локомотив Пловдив", Тожикистон)

Сўровномага кириш

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)