Шомуродовга “Женоа” яхшими ёки

Бир неча кун аввал, Италия нашрларидан бири Tuttosport “Ювентус” Альваро Моратанинг ўрнига ўзбекистонлик ҳужумчи Элдор Шомуродовни кўзлаётгани борасида маълумот берди. Ушбу хабарга рус шарҳловчиси Алексей Дурново телеграмдаги саҳифасида ўз муносабатини билдириб, ҳамюртимизнинг Турин клубидаги имкониятларини баҳолади.

Италия нашри Шомуродов "Ювентус"га қачон ўтиши мумкинлигини ёзди

maxresdefault_5

Карпин собиқ шогирди Шомуродовнинг "Ювентус"га ўтиши борасидаги хабарларга муносабат билдирди

- Очиғини айтсам, Шомуродовга “Ювентус” қизиқаётгани борасидаги хабарлар менда шубҳа уйғотди. Мен, албатта, адашганимдан хурсанд бўлардим, лекин ўтган йилнинг сўнгги икки ойида “Женоа”нинг ўйинларини шарҳлаган инсон сифатида қуйидагиларни айта оламан. Қанчалик ғалати туюлмасин, Генуяда қолиш Шомуродов учун яхшироқ.

“Женоа” – яққол аутсайдер клуб. Жамоа ўз фалсафасига риоя қилган ҳолда, 17-ўрин учун курашади: ўлсак ўламиз, лекин қуйи лигага тушиб кетмаймиз. Ўтган икки мавсумда, бу вазифа катта қийинчиликлар билан бажарилди. Январда “Женоа” катта эҳтимол билан, яна ўн нафар футболчини жамоага жалб қилади ва жон сақлаш учун бор имкониятини ишга солади. Ҳужум чизиғида улар катта танловга эга: Пандев, Дестро, Пьяца, Скамакка ва Шомуродов. Элдор учун бу тенг ва уддаласа бўладиган рақобат. У уларнинг ҳаммаси билан асосий таркибдаги ўрни учун курашиши ва ҳар бири билан майдонда яхши тандем ҳосил қилиши мумкин.

“Ювентус”да эса бунинг акси. Тўғри, Роналду ва Буффон билан биргаликда машғулотлар ўтказади, аммо ўйин амалиёти умуман бўлмаслиги ҳам мумкин. У ерда Шомуродов Роналду, Мората ва Дибалага нимадир бўлган тақдирдагина, Пирло Кьеза ёки Кулушевскини бу позицияга кўчирмасагина, майдонга тушиши мумкин. Яъни, чуқур захира.

Элдорга "Ювентус" томонидан қизиқиш борлиги ростми? Нега Шомуродовнинг агенти бу хабарларга жавоб бермади?

шому_1

Футболчиларга фаолияти бўйича маслаҳат бериш менга эмас, лекин, агар Шомуродовнинг А Сериядаги узоқ йиллик фаолиятига умид қилинса, “Юве”дан кўра, ва “Женоа”га қараганда, яхшироқ истиқболларга эга жамоага келгани маъқул – яхши мураббийга эга ўртамиёна клуб.

Синиша Михайловичнинг “Болонья”си, Иван Юричнинг “Верона”си, Филиппо Инзагининг “Беневенто”си ва ҳаттоки Роберто Д'Аверсу қайтган “Парма”. Идеал вариант — “Сассуоло”.

Яна бир нарса. Агар “Женоа” А Сериядан тушиб кетса, жамоа таркибида ўзгаришлар юз беради, яхши ўйин ва етарлича юқори футбол интеллектига эга Шомуродов эса, албатта, ўзига мос итальян клубини топади. Бу синалган усул. «Ювентус» захирасида ўтириш эса тўғри ортга, яъни «Ростов»га йўл бўлиб хизмат қилиши мумкин. Бунинг устига гап ижара ҳақида кетаётган бўлса, - деди Алексей Дурново.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)