Шомуродов

Ўзбекистон миллий терма жамоасининг собиқ ярим ҳимоячиси, "Ювентус" ва "Женоа" сафида тўп тепган Илёс Зейтуллаев Metaratings.ru сайтига берган интервьюсида "Ростов" форварди Элдор Шомуродовнинг Генуя жамоасига ўтиши ҳақида фикр билдирди.

- Сиз Ўзбекистондан Россияга кетаётганингизда, бу битта нарса. Бизнинг ватанимизда ҳам рус тилида гапиришади ва тил борасида у қадар муаммо йўқ. Италияга келганингизда, одамлар ўртасида мутлақо ўзгача муносабатлар, бошқа тил ва ўзларининг маданий дақиқалари мавжуд.

Италияга келганимда, маҳаллий футбол тактикасининг чуқурлиги мени ҳайратга солганди. Чет элликлар учун буни бирдан англаш жуда қийин. Италияда улар Шомуродов ўқишни, янги нарсаларни ўрганишни яхши кўришини ёзишади. Aгар Шомуродов ҳақиқатан ҳам очиқ бўлса, унда у қийинчиликларга дуч келмайди.

Россиялик мутахассис Шомуродов учун Италия қизиқарли танлов экани, Англияда унга қийинроқ бўлиши ҳақида гапирди

826__90_2587984334

Элдор Шомуродовнинг "Женоа"га трансфери амалга ошмаслиги мумкин. Ҳамюртимиз Риберининг жамоадошига айланадими?

Элдор "Ювентус"даги ўзбекистонлик иккинчи футболчи бўлиши учун нима қилиши керак? Ҳаётда ҳамма нарса содир бўлади. Aммо олдин Генуяда ўз ўрнини топиши керак. "Ювентус"га кириш қийин. Шомуродовга "Женоа"да ўз ўрнини эгаллашини тилайман, бу жуда яхши бўларди, - деди Зейтуллаев.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)