Шомуродов йўқолиб қолди!

Италия А Сериясининг 35-турида “Женоа” ўз майдонида “Сассуоло”ни қабул қилиб, 1:2 ҳисобида аламли мағлубиятга учради. Аслида жорий мавсумда рақиб анча кучли ўйин кўрсатяпти ва ҳақли равишда Европа лигаси йўлланмаси учун курашмоқда.

“Сассуоло” жорий мавсумда сафар ўйинларида нафақат “Женоа”, “Специя”, “Болонья”, “Верона”, “Кротоне”, “Беневенто” каби камтарроқ жамоалар, балки “Наполи”,  “Сампдория”, “Милан” сингари номдор ва кучли клублари майдонидан ҳам уч очкодан олиб қайтгани эътиборга молик.

Генуядаги учрашув ҳам тўлиқ равишда “Сассуоло” футболчилари устунлигида ўтди. Роберто Де Дзерби шогирдларидан Жакомо Распадори ва Доменико Берарди мезбонлар дарвозасини ишғол қилди. "Женоа"нинг ягона жавоб тўпи ҳимоячи Давиде Дзаппакоста ҳисобига ёзилди.

Кўриниб турибдики, “Женоа” бош мураббийи Давиде Баллардини шу куни таркибдаги деярли барча ҳужумчилар – Горан Пандев, Маттиа Дестро, Элдор Шомуродов, Жанлука Скамакка, Марко Пьяца хизматидан фойдаланган бўлса-да, улардан ҳеч бири рақиб дарвозаси томон йўл топа олмади.

3125104-64057808-2560-1440 (1)_1

Аввалги иккита учрашувда иккита гол урган Элдор Шомуродов ўйинга иккинчи бўлимда қўшилди. Бироқ, легионеримиз ҳам бутун жамоа сингари ўзига билдирилган ишончни оқлай олмади. Генуялик мухлислар Шомуродовнинг ўйинига турлича муносабат билдирмоқда.

Эътиборингизга “Женоа” ишқибозларининг ҳамюртимиз ҳақидаги фирк-мулоҳазаларини ҳавола этамиз.

Gianni Riselli:

Мен бош мураббий Элдор Шомуродовни нега бошланғич таркибда майдонга туширмаганини умуман тушунмадим. Ўзбек легионери охирги иккита учрашувда бир жуфт гол урди. Лекин Давиде Баллардини қария Горан Пандевга ниманидир эплашини кутмоқда.

Vincenzo Cembrola:

Пандев охирги 11 та учрашувда эришган натижасини Шомуродов бутун мавсумда қайд этолмайди.

Luca Perfetto:

Шомуродов майдонда ҳеч нарса қила олмади. Скамакка ва Пьяцага кўпроқ вақт бериш керак эди.

Tony Napolano:

Олдин Шомуродов иккинчи бўлимда майдонга тушса, зўр ўйнайди, деб ишонардим. Бу гал у йўқолиб қолди.

Davide Nappi (Tony Napolano фикрига жавобан):

“Сассуоло”га қарши учрашувда фақат Шомуродов эмас, бутун жамоа кўрингани йўқ. Бунақа вазиятда захирадан тушиб, нимгадир эришиш жуда қийин.

Carmine Auletta:

Биз ҳисобда ортда қолаётганимизда Баллардини захира имкониятларидан нотўғри фойдаланди. Биринчи бўлиб Марко Пьяцани майдонга ташлаш керак эди. Кейинроқ, Шомуродов ва Скамаккани ўйинга туширганида фойда кўпроқ бўларди.

Salvino Ferrarini:

Ҳужумда бутунлай парокандаликка учрадик. Бу таркиб нотўғри танлаганининг оқибати. Пандевни ўйинга тушириш керак эмасди. Ҳужумга илк дақиқалардан Дестро ва Шомуродовни қўйганда яхши бўларди. Элдор охирги икки баҳсда иккита гол урганди.

18597042_0_36_1917_1114_1920x0_80_0_0_7c89eaf106c4f69f4531bbd3decf87a3

Renato Benincasa:

Шомуродов топишмоқ ўйинчи. Иккита учрашувда, бир жуфт гол урганди, учинчи ўйинда тўпга теккани ҳам йўқ. Унинг беқарор ўйини ўзида бор истеъдоднинг тўлиқ очилишига тўсқинлик қиляпти.

Бош билан уриш мана бундоқ бўлади! Хет-трик қилган легионеримиз тўпурарлар пойгасида етакчига айланди

Transfermarkt ўзбекистонлик тўпурарнинг Англия клубига ўтиш имконини баҳолади!

А Серия скаутлари Шомуродовни мақтаяпти!

Икки клуб Ўрунов сабабли тортишяпти!

Шомуродовнинг ортидан ким боради?

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Akbarali Abdunazarov
10/05/2021 04:18
Дженоа химояни умуман маззаси йук, факат йук жойдан гол утказиб юборади, ярим химоя хам химоядан колишмайди, Элдор Сассуола, Верона каби уртамиенарок жамоага утса уйини янада очилиб кетади, дженоа таркиби Россиянинг уртамиена жамоасидан хам кучсиз!
&
@Saidjon
10/05/2021 04:08
Bu jerona xujumchilarga Kam top uzatarkan Womurodovgayam kam top tegdi imkonyatlar deyarli bolmadi bazida yakama yaka kurawlarda topni ogizib qoydi bu safar oyini qovushmadi oyinda wunaqasiyam bolib turadi messi ronoldolardayam xoziram wunaqa xolatlar kuzatiladi Shomurodovni oyinlariga omad
&
Abdushukurov O
10/05/2021 04:49
Tan olish kerak, Sassuolo kuchliroq edi.Lekin, Shomuro
&
Abdushukurov O
10/05/2021 04:50
Lekin, Shomurodov asosiy tarkibda tushishi kerak edi.

Минбар

Барча блоглар