Шомуродов ва Ўрунов тўп сурадиган лига кутилганидан эртароқ бошланади

Коронавирус туфайли тўхтатилган Россия премьер-лигаси беллашувлари кутилганидан тезроқ бошланадиган бўлди.

Россия федерацияси бош вазир ўринбосари Дмитрий Чернишенконинг сўзларига кўра, РПЛ ўйинлари рестарти 19 июндан бошланади. Хоккей ва баскетбол эса август-сентябрь ойларида бошланиши режалаштирилган.

Бундан аввалроқ, Россия чемпионати 21 июндан давом эттирилиши ҳақида маълум қилинган эди.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)