Шомуродов ва Ўрунов ўйнаётган чемпионатга Бразилиядан Кака келади

Москванинг ЦСКА клуби “Крузейро” ҳимоячиси Кака Жуниор трансфери бўйича иш бошлаган. Томонлар футболчининг Россия чемпионатига кўчиб ўтиши бўйича деярли келишувга эришган.

Бироқ, коронавирус пандемияси туфайли музокараларда танаффус эълон қилинди. Москваликлар 21 ёшли футболчи учун “Крузейро”га 4 миллион евро таклиф бермоқчи. 

Кака Жуниор жорий мавсумда Бразилия чемпионатида еттита учрашувда майдонга тушди.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)