Шомуродов учун жиддий имтиҳон!

А Сериянинг 31-турида Италия футболининг энг қадимий жамоалари “Милан” ва “Женоа” ўзаро тўқнаш келади.

Жорий мавсумда миланликлар узоқ муддатдан бери орзу бўлиб қолаётган чемпионлик учун курашиши кутилган эди. Жамоа етакчиси Златан Иброҳимович “Милан”га скудеттони тақдим қилишга ваъда беранди. Аввалига ҳаммаси бу жамоа фойдасига ҳал бўлди. Кетма-кет ғалабалар эвазига Стефано Пиоли шогирдлари маълум муддат мусобақа жадвалининг энг юқори қисмида ҳам юрди. Бунда тўққиз мавсумдан бери чемпионликни ҳеч кимга бермай келаётган “Ювентус”нинг бу йил барқарорликни йўқотиб қўйгани ҳам муҳим аҳамият касб этди.  

2876003-59228068-2560-1440

Лекин кейинчалик “Милан” футболчилари чемпионлик йўлидаги асосий рақобатчилари “Аталанта”, “Ювентус”, “Интер” ва “Наполи”га ўз майдонида имкониятни бой бергани ва мазкур учрашувларда рақиб дарвозасига биттадан ортиқ гол ура олмагани бу жамоанинг ҳали чемпионлик учун тайёр эмаслигини кўрсатиб қўйди.

Айни пайтда “Милан” 30 та ўйиндан кейин 63 очко билан иккинчи поғонада бормоқда, лекин бу жамоани таъқиб этиб келаётган “Ювентус”, “Аталанта”, “Наполи” имкон бўлиши билан беқарор ўйин кўрсатаётган Стефано Пиоли шогирдларидан ўзиб кетиши мумкин. Биринчи ўриндаги “Интер” эса, мазкур рақобатчиларидан анча илгарилаб кетган ва энди скудеттони қўлдан чиқармаса керак.

“Женоа” мавсумда жамоа олдига қўйилган вазифани уддалаб бўлган. Давиде Баллардини генуяликлар футболчиларни хавфли ҳудуддан олиб чиқиб кетди. Жамоага қуйи лигага тушиб кетиш хавф солаётгани йўқ. Лекин “Женоа”ни Еврокубоклар зонасига яқинлаштиришнинг имкони бўлмади.

Элдор Шомуродов жамоаси кейинги пайтда ёки дуранг ўйнаяпти, ё кичик ҳисобда ютқазиб қўймоқда. Жамоа анчадан бери 13-поғонадан силжигани йўқ. Генуялик футболчилар кўрсатаётган ўйин жамоанинг А Серияда қолишига лойиқ.

“Женоа” ўтган турда “Ювентус” меҳмони бўлди ва туринликлар 3:1 ҳисобида зафар қучди. Таркиблар қудратидаги фарқ ўйинда яққол кўзга ташланди.

Бугун бўладиган ўйинда ҳам “Милан” таркиб жиҳатидан генуяликлардан анча кучли. Ўзаро беллашувлар статистикасида ҳам устунликлар мезбонлар томонида. Қолаверса, уйда деворлар ҳам суяйди.

1596709630_0_0_2171_1221_600x0_80_0_0_41bea4ee35f0828354c27bcee6165e14

“Милан” ва “Женоа” ўртасидаги 148 та қарама-қаршиликда миланликлар 65 марта зафар қучган бўлса, “Женоа” 37 та баҳсни ўз фойдасига ҳал қилган, 46 та учрашувда кучлар тенг келиб, ғолиб аниқланмаган. Тўплар нисбати ҳам миланликлар фойдасига – 227:168.

Генуяликлар мухлисларга, Элдор Шомуродов орқасидан бу жамоага ишқибозлик қилаётган ўзбекистонлик футбол ихлосмандларига умид бераётган жиҳати шуки, “Женоа” охирги ўзаро баҳсларда ижобий кўрсаткич қайд этмоқда. Хусусан, ўтган чемпионатда “Женоа” сафар учрашувидан 2:1 ҳисобидаги ғалаба билан қайтди. Жорий чемпионатнинг биринчи даврасида генуяликлар ўз майдонида 2:2 ҳисобида дуранг ўйнади. Мазкур учрашувнинг энг фаол  футболчиларидан бири Элдор Шомуродов бўлганди.

90032ad94046b9299d3d25ec1e68baca

Легионеримиз бугунги ўйин қайдномасидан жой олган. Бироқ, баҳсни қайси палласида майдонда бўлиши ҳозирча номаълум. Лекин Элдорнинг тарафдорлари кейинги пайтда гол ура олмаётган ҳужумчидан бу гал ҳам ўзини кўрсатишини кутмоқда. Сир эмаски, Шомуродов кучли жамоаларга қарши ўзгача иштиёқ билан тўп суради. Шу маънода, бугун “Жузеппе Меацца” стадионида бўладиган баҳсда Элдордан самарали ўйин кутиб қоламиз.

“Милан” ва “Женоа” баҳси Тошкент вақти билан 15:30 да бошланади.

Мураббий яхши кўрган шогирди Шомуродовни Англияга чақирадими?

Ҳакам ўзбекистонлик легионер бурнини синдириб, уни нокаут қилганини айтди!

“Юве” нишонидаги Шомуродов рақобатга дош беролмаяпти!

Шомуродовга қарши ўйнаган Роналду футболкасини нега отиб юборди?

Роналду Элдорни кутмоқда. “Ювентус” Шомуродов номзодига қайтди

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар