Шомуродов тўлиқ ҳаракат қилган ўйинда

Италия А Серияси 36-туридан ўрин олган "Болонья" - "Женоа" учрашуви ўз ниҳоясига етди. Унда меҳмонлар 2:0 ҳисобида ғалаба қозонди.

Ҳисоб 13-дақиқада Давиде Заппакоста томонидан очилди. Иккинчи таймда ҳакам томонидан белгиланган пенальтини Жанлука Скамакка аниқ амалга ошириб, жамоасига ишончли ғалаба келтирган голга муаллифлик қилди. Элдор Шомуродов мазкур ўйинни асосий таркибда бошлади ва тўлиқ ҳаракат қилди.

Шу тариқа, муҳим ўйинда зафар қучган генуяликлар очколари сонини 39 тага етказиб олган ҳолда, 14-поғонани сақлаб қолди. 11-ўриндаги "Болонья" ҳисобида 40 очко мавжуд.

Болонья

    А Серия 36-тур

    12/05/2021, 23:45

    0
    :
    2
    Тугади

    Дженоа

    • Давиде Дзаппакоста 13'
    • Джанлука Скамакка 61'

    Стадион: Stadio Renato Dell'Ara 0 томошабин

    Бош ҳакам: Francesco Forneau

    45'
    90'

    Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

    Фикрлар

    Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
    &
    Турсун Ғани
    13/05/2021 01:57
    Скамакка Пеналтедан голларини кўпайтириб олибдида. Элдорга келаси мавсум Омад тилаймиз. Балларденени ишончини қозонди. Алмаштириб ҳам ўтирмаяпти оҳирги турларда. Фойдаси тегишини билди Давиди Балларде.
    &
    Турсун Ғани
    13/05/2021 01:53
    Ҳа майли шунисига ҳам шукур. Женоа А сряда қолди, Элдор асосий таркиб ўйинчиси, яҳши мавсум Элдор учун. Дебут йомон эмас. Келаси йилда голларини кўпайтира олади. Анча мослашиб олади деб умид қиламиз. Жноа бемалол 10- ўринни ола билади. Олға Женоа... Элдор...