Шомуродов терма жамоа олиб берган эконом чиптасини бизнес-классга алмаштирмоқчи бўлди ва шундай гап эшитди: Ўзи сизни пулингиз борми?

"Ростов" ҳужумчиси Элдор Шомуродовнинг расмий вакили Қаххор Мўминов Россиянинг энг машхур сайти sports.ru га берган интервьюсида ўз мижозини доим ҳам танишмаслигини таъкидлаб ўтди.

"Терма жамоанинг ўйини бор эди. Шомуродов Москва орқали йўлга чиқди. Элдорнинг бели оғриётган эди, терма жамоа эса унга эконом чиптасини харид қилганди.

Ушбу чиптани бизнес-классга алмаштиришни хоҳлади ва яна қанча тўлаши кераклигини сўраганида, унга жавобан: 28 минг рубль. Ўзи сизни пулингиз борми?

Ҳа, Москвада шундай ҳолатлар бўлади. Ростовда эса ишлар бошқача, у ерда селфи ва дастхатларсиз 5 дақиқа ҳам юриб бўлмайди," - деди Мўминов.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
Бухарский
16/10/2019 15:18
Terma jamoa ekonomni olib beribdi. o'sha bizness klassni olib bersa bo'lmasmidi? uyat!