Шомуродов танловлар орасида:

"Ювентус" клуби ёзги трансфер вақтида ҳужумчи харид қилиш фикридан қайтмаяпти. Туринликлар нафақат Европадан, балки Осиёдан ҳам футболчи сотиб олишга қарши эмас.

"Кекса сеньоралар" Альваро Моратага захира варианти сифатида Элдор Шомуродов ("Женоа"), Аркадиуш Милик ("Марсель"), Жанлука Скамакка ("Женоа") номзодларини кўриб чиқаётгани ҳақида хабарлар тарқалганди.

"Tuttosport" нашрининг маълум қилишича, Турин клуби "Рубин" футболчиси Хвича Кварацхелия хизматига ҳам қизиқиш билдирмоқда. 20 ёшли иқтидор эгасини "Милан" ва "Бавария" клублари ҳам кузатмоқда.

Элдор Шомуродов жорий мавсум "Женоа" сафида 23та ўйинда майдонга тушиб, 3та гол урган ва 1та голга ассистентлик қилган. Хвича 22та ўйинда ўз номига 4та гол ҳамда 8та ассист ёздириб қўйган.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар