Шомуродов “Ростов”даги мавқеини бой берди

Ўзбек ҳужумиси Элдор Шомуродов яқингача “Ростов”нинг энг қимматбаҳо футболчиси эди. Энди ҳамюртимиз бу мавқеини норвегиялик легионер Матиас Норманнга бой берди.

Transfermarkt портали Россия премьер-лигасининг янги мавсуми олдидан жамоалар футболчиларининг трансфер суммаларини янгилади. Умуман олганда, кўпчилик ўйинчиларнинг нархи ошган. Шу кунгача 37,7 миллион еврога баҳоланган “Ростов” таркибининг янги нархи 53,9 миллион еврони ташкил қилмоқда.

Ўз ўрнида, Элдор Шомуродовнинг ҳам трансфер суммаси 1,3 миллионга кўтарилиб, олти ярим миллион еврога етди. Бироқ, унинг жамоадоши Матиас Норманнинг трансфери 2,7 миллион еврога ошди ва энди бу ярим ҳимоячи Элдордан роппа-роса 1 миллион еврога қиммат туради.

Айнан Элдор Шомуродов ва Матиас Норманн Ростовдаги Россия ва хориж клубларининг эътиборида турган ва жорий трансферлар мавсумида энг харидоргир футболчилар ҳисобланади.

306c52e5f9a1cc0ba02a5a7faea3a7a9007ee25d_727

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
NBek9502
04/08/2020 11:36
Bilar edim shunday bo‘lishini chunki bu o‘zbek futbolchilariga tekgan kasaligu sal maqtalsa shamga o‘xshqb yonadiyu erib bitadi shomurodovni oxirgi o‘yinlardagi o‘yini baxosi 3 oldin yaxshi o‘ynar edi
Elyor Baratov
04/08/2020 13:03
Eldoram yaqin orada Coca-cola super ligamizga qaytib qolsak kerak!
Eldor, Sardor , Oston , Jasur shu tor'rtalasi atrofidagi mish-mishlar jonga tegib ketdi!
Porlash uchun tinimsiz ustida ishlash kerak bo'lsa yolg'iz shug'ullanish zarur!
&
Рузиметов
04/08/2020 14:27
sports.uzни сарлавхаси ёзадиган маколаси шунака жонга тегди, хар кун элдор,остон шурлардан бошка нарса йук эканми ёзишга
&
Diyorbek Abdumannopov
04/08/2020 18:41
yoqmayotgan bolsa sports.uz ga azo bolmang ochirib tashlang shunda jonga tegmidi