Шомуродов Осиёда энг яхши футболчи бўлиши учун овоз беринг!

А Серияда кўрсатаётган фаол ўйинлари орқали Элдор Шомуродов қитъа миқёсида янада обрў топиб бормоқда. Бу сафар ҳамюртимиз ҳафтанинг энг яхши осиёлик футболчиси бўлиш учун сўровномада иштирок этмоқда. Бу борада ҳар бир футболчининг 6-13 январь оралиғидаги ҳаракатлари ҳисобга олинади.

"Сассуоло"га қарши ўйинда 90 дақиқа, 1 гол, 17 та дуэлда ғалаба қозонган;

"Болонья"га қарши 81 дақиқа, 3 зарба, 4 та муваффақиятли ўтиш. 

"Лацио"га қарши ажойиб ассистни амалга оширган ўзбек ҳужумчиси қаторида, бир неча осиёлик футболчилар йилни кучли ўйин кўрсатиш билан бошлади. Шомуродовнинг "Сассуоло"га қарши баҳсдаги бош билан урган голи жуда таъсирли чиқди, аммо унинг "Болонья" билан ўйиндаги ғалабага қўшган ҳиссаси клубни мавсум сўнгида элитада жон сақлаши учун жуда катта ёрдам бериши мумкин",-дея изоҳ қолдирди ОФК расмий сайти.

Сўровнома 17 январь  санасига қадар давом этади. Қуйида легионеримизга овоз беришингиз мумкин:

https://www.the-afc.com/news/afcsection/mehdi-taremi-sam-kerr-eldor-shomurodov-and-more-vote-for-your-afc-international-

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар