Шомуродов омадсиз ҳужумчидан юлдузга айланди!

Элдорнинг истеъдоди, салоҳияти ва маҳоратига ҳеч қандай эътироф бўлиши мумкин эмас. У футболчи сифатида бу фазилатларини меҳнаткашлиги билан янадан кучайтира олган чарм тўп устаси ҳисобланади.

Бироқ, ҳамюртимизнинг кейинги икки йилдаги фаолиятига назар ташласак, ўзи учун ўта мураккаб ва омадсиз босқични бошдан ўтказганига гувоҳ бўламиз.

Шомуродов 2019-2020 йилги мавсумни “Ростов” таркибида зўр бошлади, голларни қалаштириб ташлади. Бироқ, 2020 йил бошида коронавирус карантини эълон қилингач, Элдор формасини йўқотиб қўйди. Ўша мавсумнинг иккинси ярмида карантиндан чиққандан кейин ҳамюртимиз Россия премьер-лигасида умуман гол уролмай қолди.

56063af2cb81be5186aeb9337f99924b5f78d9f58b21b388610982

Гарчи Европа лигасида “Маккаби” дарвозасини бир марта ишғол қилган бўлса-да, миллий чемпионатлар миқёсидаги голсиз серия “Женоа”га кўчиб ўтганида ҳам давом этди.

Мухлису мутахассислар орасида генуяликлар Элдорни олиб катта хатога йўл қўйганини таъкидлайдиганлар кўпайиб қолди. Ҳатто, италиялик машҳур агент Марко Трабукки “Женоа”нинг Шомуродовни трансфер қилиши катта хато эгкани, бундан фақат “Ростов” ютгани, генуяликларнинг ўйин услуби Элдорга умуман мос келмаслиги, у ҳужумкор футбол кўрсатадиган шериклар ва қулай вазиятга олиб чиқадиган плеймейкерга муҳтожлигини айтди. Шунингдек, Трабукки Шомуродов Италия футболига мослаша олмай, тез орада ярим нархига Россияга кетишини ҳам алоҳида таъкидлади.

Шомуродов Генуя клубига қўшилган вақтда “Женоа” А Серияда 12 та учрашувдан иборат ғалабасиз серияга ўралашиб қолган ва хавфли ҳудуддаги жамоа эди. “Женоа” голлар сони бўйича фақатгина ўзига ўхшаган аутсайдер “Парма”дан олдинда эди холос.

Ўзбек ҳужумчиси янги чемпионатга мослашгунича бироз қийналди. Бир неча марта жароҳат туфайли ўйинларни ўтказиб юборди.

Элдор Италиядаги биринчи голини ноябрь ойида “Парма”га урди ва “Сампдория”га қарши кубок ўйинида голли пас оширди.

Қишда ҳамюртимиз “Сассуоло” ва “Верона” дарвозасини ишғол қилганидан кейин яна қуруқ серия домига тушиб қолди. Тўққизта учрашувда рақиблар дарвозасига йўл тополмай, танқидларга нишон бўлди.

Чемпионатнинг охирига келиб, Элдор ҳақиқий кучини кўрсата олди. “Специя”, “Лацио”, “Кальяри” дарвозасига биттадан гол урди, “Аталанта” билан ўйинда дублга эришди. Охирги олтита учрашувдаги статистика бўйича гол уришда Криштиану Роналду, Ромелу Лукаку каби юлдузларни ортда қолдирди.

158347087_4367518063259080_4775655722354217635_o

Шомуродов дебют мавсумида саккизта гол уриб, иккита голли пас узатди. Ҳамюртимизнинг ўйини ва голлари “Женоа”нинг аутсайдерлар қаторини тарк

этиб, мусобақа жадвалида 11-ўринга кўтарилишига хизмат қилди. Генуяликлар голлари сони бўйича кўрсаткичларини анча яхшилаб олди.

Шомуродов кучли бешлик чемпионатларида ўзига хос мураккабликка эга бўлган А Серияда дастлабки мавсум учун ўз олдига қўйган вазифани уддалади. Мутахассислар Шомуродовнинг ютуғини қуйидагича баҳоламоқда:

- Янги чемпионатга мослаша олди

- “Женоа”нинг асосий ҳужумчиларидан бирига айланди

- Саккизта гол ва иккита ассист муалифи бўлди  

- Ўзи қатнашган учрашувларда ўртача 54 дақиқа ўйнади

- 19 та хавфли вазият яратди ва бу “Женоа”да энг яхши кўрсаткич бўлди

- Голга тортадиган пас беришда Милан Баделдан кейин иккинчи натижани қайд этди

- Юқоридаги 53 та курашда ғолиб чиқди ва бу борада ўз жамоасида кучли тўртликка кирди

- Прессингда фаол ишлади

160898097_4384410311569855_6504831346853920197_o

Элдор Шомуродовнинг “Женоа”даги хизматларини юқори баҳолаган клуб спорт директори Франческо Марокку кейинги мавсумда ўзбек ҳужумчисига янада кўпроқ имкон берилиши ва унинг ўйини янада очилишини таъкидлади.

Демак, оддий омадсиз ҳужумчидан генуяликларнинг севимли юлдузига айланаётган Элдор Шомуродовни янада қизғин мавсум кутиб турибди.

 Шомуродов зўрлигини исботлаб қўйган ўйинда неча баллга лойиқ кўрилди?

 Бизга Шомуродов керак!

Шомуродовнинг бу “ишини” фақат футболчи ва мураббийлар билади холос!

Яхшиям Шомуродов бор экан!

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию