Шомуродов: Карпин гоҳида сен юлдузсан, деб туради

"Ростов" ҳужумчиси Элдор Шомуродов РПЛдаги тўпурарлик ва жамоа бош мураббийи Валерий Карпин борасида ўз фикрларини билдириб ўтди.

РПЛда тўпурарлик борасида етакчилик қилмоқдасиз. Бу борада энг асосий рақобатдошингизни ким деб ҳисоблайсиз?

Албатта кузатяпман. Ўйлашимча бу борада Соболев рақобатдошлик қилса керак.

Ўзингизни РПЛнинг юлдузи сифатида ҳис қиляпсизми?

Йўқ, асло бундай деб ўйламадим.

Футболчилар юлдузлик касаллигига учрамаслиги учун Карпин қандай иш кўради?

У гоҳида сен юлдузсан, деб туради. Албатта, буни хазиломуз тарзда айтади. Умуман олганда, мураббийимиз биз билан кўп мулоқот қилади. Карпин футболчиларга нима дейиш кераклигини доим билади. Шу билан бирга, бу ҳеч қачон футболчиларга босим ўтказмайди ва ўзимизга бўлган ишончни оширади," - деди Шомуродов.

Манба: Sports.ru

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
Бухарский
17/10/2019 15:16
Shoma xaqiqatdan trend mavzuga aylanib ketdi
&
Surxon turon
17/10/2019 15:03
Юлдизлик енди бошланаяпти шома газига бос
&
Cristiano Messi
17/10/2019 23:12
Shomurodov qaytma ????????????

Минбар

Барча блоглар