Шомуродов жамоасида бугун ўйнамайдиган футболчилар номи ошкор қилинди

Тошкент вақти билан 23:45 да Верона шаҳридаги “Марк-Антонио Бентегоди” стадионида мезбон “Верона” тўртинчи тур учрашувида “Женоа”ни қабул қилади.

Ушбу учрашувда ўзбекистонлик ҳужумчи Элдор Шомуродовнинг дебют қилиши кутилмоқда.

Таъкилаш жоизки, генуяликларда таркиб борасида муаммолар етарли. Хусусан, октябрь ойининг дастлабки кунларида 17 нафар футболчида коронавирус инфекцияси аниқланган эди. Уларнинг бир нечтаси соғайиб, сафга қайтди.

Маълумотларга қараганда, коронавирусга йўлиққан етти нафар футболчи бугунги ўйинда жамоасига ёрдам беролмади. Давиде Дзаппакоста, Лукас Лерагер, Франческо Кассата, Маттиа Дестро, Петар Брлек, Дариан Малес ва Доменико Кришито коронавирусдан тузалгани йўқ. Улар ҳамон карантин ва шифокорлар назоратида қолмоқда.

"Шомуродов дебютга тайёр. Лекин уни даҳшатли ўйин кутмоқда!"

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)