Жасур Жалолиддинов Россия премьер-лигасидаги дебютини кутмоқда. “Локомотив”да ҳам, “Тамбов”га ўтганидан кейин ҳам, 18 ёшли футболчимиз бир неча учрашувларда ўйин қайдномасига киритилганига қарамай, майдонга тушгани йўқ.

У ўзига бериладиган имконни кутмоқда.

Айрим оммавий ахборот воситаларининг маълум қилишича, Жасур аввалдан “Локомотив” ўйинларини кузатиб юрмаган. У барча ўзбекистонликлар каби Элдор Шомуродовнинг “Ростов”да зўр ўйнай бошлаганидан кейин, Россия футболига алоҳида эътибор билан қараганини тан олди.

Жасур Жалолиддинов икки мамлакат футболини солиштирар экан Россия футболи жисмоний кучга таянишини, Ўзбекистонда эса, ўйинчиларнинг техник жиҳатига урғу берилишини айтди.

Шунингдек, ёш ярим ҳимоячимиз Москвада унга энг кўп ёрдам берган футболчилар ҳақида ўз фикрлари билан ўртоқлашди:

- “Локомотив”га борганимда менга Гильерме кўп ёрдам берган. Биринчи машғулотдаёқ, олдимга келиб, бирор ёрдам керак бўлса, унга таянишим мумкинлигини айтганди. Умуман олганда, жамоа бир оиладек бўлиб кетган. Биринчи интервьюда мендан ким билан биринчи бўлиб танишишни хоҳлашимни сўрашганди. Ўшанда Алексей Миранчукни айтгандим. Чунки у Россия футболидаги кумирим. Кейин у билан учрашдим. Бирга шуғулландик. Менга кўп ёрдам берди.

 

photo_2020-09-02_03-40-53_1

 

У менга ўхшаб чапақай. Унинг ўйин услуби, ҳамиша ўрганиш ва маҳоратини ошириш иштиёқи ёқади.

Менимча, Миранчукнинг даражаси “Аталанта”дан юқори. Унга кучлироқ клублар ҳам қизиқаётгани ҳақида ёзишганди. Мен Алексей кетишни истаётганини сезгандим. Шунинг учун у билан кўпроқ мулоқот қилиб, ундан кўпроқ ўрганишга ҳаракат қилдим.  Машғулотларда унинг ҳаракатларини қайтаришга уринардим. Менга муносабати яхши эди. “Локо”даги сўнгги ўйини – “Зенит”га қарши учрашувдан кейин автограф ва бирга суратга тушишни сўрадим. Миранчук  меҳнат билан ўсишга эришишим кераклигини ва менга ишонишини айтди.

Шунингдек, Жасур Жалолиддинов Ўзбекистон миллий терма жамоасининг бугунги кундаги энг кучли ҳужумчиси Элдор Шомуродовга ҳам мухлислик қилади. Элдор ёш футболчига қимматли маслаҳатлари билан ёрдам бериб туради.

15255570 (1)

18 ёшли футболчимиз Россия футболида ўз ўрнини топиш осон бўлмаслигини жуда яхши билади.

- Албатта, трансфер вақтида ҳеч ким менинг янги жамоадаги ўрнимни кафолатлагани йўқ. Мен дарҳол асосий таркибдан жой олмаслигимни ҳам билардим. Мен учун ҳаммаси олдинда. Шомуродов ҳам “Ростов”да бирданига асосий футболчи бўлмаган, қарийб бир йил захирада ўтирган эди, - дейди Жасур.

Хуллас, Жасурнинг олдида катта масъулият турибди. Чунки кейинги йилларда Россияга кўчиб ўтган футболчиларимиз фаолиятида фақат ўсиш кузатиляпти. Жалолиддинов ҳам уларнинг давомчиси сифатида ўзини кўрсатиш орқали, легионер сифатида ўзбек футболининг хориждаги имижини кўтариши керак.

Жалолиддинов: Шомуродов ва Ўрунов европаликлардан кучсиз эмас!

 А Серияда ўзбек дербисини кўришимиз мумкин эди...

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
Okasi
28/10/2020 10:23
Жасур Италияга кетган Миранчук ва Шомуродовга ҳавас қиляпти.

Бу бола журналит бўлиши керак эди. Фақат интервью берадиган эмас, интервью оладиган. Ҳали майдонга тушгани йўғ-у, ўзини пиар қилишдан тўхтамайди. Ғирт аҳмоқ бола экан. Бу сайт ҳам чайналгандан чайналди. Битта материални эллик марта қайтариб қўяверади. Бўлдида, обрўларингни сақла. Нима, ёзадиган мавзу ёки материал қуриб қоптими?
Vohid Shabaev
28/10/2020 12:27
Туппа тугри. Лекин менинг худди шундай фикримга минус босганлар булди СА да.
&
Okasi
29/10/2020 08:51
Ҳафа бўлманг, бир кам дунё... Сайтдагиларни ҳаммасининг ҳам ўз фикрлаш доираси бор. Кимдир 50 мертга кучаниб югуради ва тили осилиб қолади, кимдир 100 мертга бамайлиҳотир, шошилмасдан тез югуради ва бояги 50 мертга боргунича 100 метрга бориб келади. Соғ ва омон бўлишга мажбурсиз!
Abduvali Rustamov
29/10/2020 18:46
Nima bu yulduzlik kasalimi nimaga shu bolani tinch qoymayapszlar undan kora mashgulot otkazib asosiy tarkibga munosibligini isbotlasin.Shunda intervyu bermasaxam mashxurlik qozonadi Xozir faqat quruq gap.Boshqa xech nima yoq. Bu adashmasam oxirgi 1 oydagi 3yoki 4 imtervyusi Jasurning.Intervyularining soni tushgan oyinlaridan kop bolib ketti.