Шомуродов футбол юлдузлари билан учрашмоқчи

“Женоа”нинг етакчисига айланиб бораётган Элдор Шомуродов клуб матбуот хизматига ўз фикр-мулоҳазаларини билдирди.

- Мен доим кумирларим Фернандо Торрес ва Дидье Дрогба бўлганини айтиб келаман. Мен улар билан учрашув, автограф олишни истайман.

“Женоа”да эса, ҳеч кимни ажратиб кўрсатолмайман. Биз жамоавий ўйин кўрсатишимизни таъкидлашим мумкин. Жамоамизда фақат юқори савияли футболчилар ўйнайди, - деди Шомуродов.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар