Шомуродов бугун собиқ жамоасига ярим миллион евро ишлаб берди

Ҳамюртимиз Элдор Шомуродов тўп сурадиган “Женоа” Италия А Серияси 38-турида ўз майдонида “Кальяри”ни қабул қилди.

Шу куни ўзбекистонлик футболчи томонидан киритилган ягона гол ўйин тақдирини ҳал қилди ва “Женоа” 1:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Эътиборлиси, "Женоа" ва "Ростов" ўртасидаги келишувга кўра, агар Элдор мавсум охиригача "гол+пас" тизимида 10 очко жамғарса, А Серия клуби рус жамоасига қўшимча 500 минг евро бонус тўлайди.

Эслатиб ўтамиз, “Женоа” Шомуродовни 2020 йилнинг 1 октябрь куни 7,5 млн евро эвазига сотиб олган эди.

Элдор ўтган давр мобайнида А Серияда ўз ҳисобига 8 та гол ҳамда 2 та голли узатма ёздириб қўйди. Бу "гол+пас" тизимида 10 очко деганидир.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию
&
LiViRpUl+ GeNeO
23/05/2021 09:16
Agar gol urmay yoki o'yinga tuwmaganda atayin qilgan der edi eldor haqli iwni qildi omadini bersin o'zbekni kimligini kursatib quy