Шомуродов босим уюштирди!

Италия матбуоти А Сериянинг 25-тур учрашувларида иштирок этган Россия чемпионатидан келган футболчиларнинг ўйинига алоҳида эътибор қаратиб, уларнинг хатти-ҳаракатларини баҳолади. Эътиборингизга италиялик журналистларнинг Италия клублари шарафини ҳимоя қилаётган Алексей Миранчук, Александр Кокорин ва Элдор Шомуродов ҳақидаги мулоҳазаларини ҳавола қиламиз.

“Аталанта” – “Кротоне” – 5:1.

“Аталанта” ярим ҳимоячиси Алексей Миранчук “Кротоне”га қарши ўтказилган учрашувнинг 63-дақиқасида захирадан ўйинга қўшилди.  А Сериянинг энг заиф жамоаси билан бўлган баҳсда у украиналик Руслан Малиновскийни алмаштирди. Россиялик ярим ҳимоячи учрашувдаги сўнгги голни уриб, ғалабани мустаҳкамлади.

miranchuk-zabil-klassnyj-gol-za-atalantu_16148098261650887666

L’Eco di Bergamo нашри Миранчукнинг ўйинини юқори баҳолаб, қуйидагича изоҳлади:

“Алексей Миранчук Руслан Малиновскийни алиштирганидан кейин биринчи голли вазиятни барбод қилди. У ўзига ноқулай бўлган ўнг оёқда зарба берганди. Лекин кейинчалик чап оёқдаги ажойиб зарбаси билан ҳисобни 5:1 кўринишига келтирди”.

“Фиорентина” – “Рома” – 1:2.

Италия оммавий ахборот воситалари Миранчукнинг ўйинини мақтаётган бўлса, Александр Кокорин хорижда ҳам танқидлардан қутилгани йўқ. “Фиорентина” ҳужумчиси 52-дақиқада ўйинни қутқариш учун майдонга ташланганди. Бироқ, амалда “бўрилар”га “ем бўлди”.  Рус ҳужумчиси эса танқидларга нишон бўлди.

Corriere della Sera нашри Кокоринга жуда паст – атиги 4,0 балл берди.

large (1)

Кокорин бирорта хавфли вазият ярата олмади ва рақиб дарвозасига зарба бера олгани йўқ. La Gazzetta dello Sport мезбонлар ҳужумчисига энг паст баллардан бирини бериб, унинг ўйинини қуйидагича шарҳлади:

“Кокорин майдонда парланиб кетди”.

La Nazione журналистлари  ҳам танқиддан четда қолмади:

“Кокорин деярли бир бўлим ўйнаган бўлса-да, учрашувни саёҳат кемаси темпида ўтказди”.

“Женоа” – “Сампдория” – 1:1.

“Женоа” ҳужумчиси Элдор Шомуродов “Сампдория”га қарши ўтказилган Генуя дербисида илк дақиқалардан майдонга тушиб, деярли ўйин охиригача тўп тепди. Ўзбек ҳужумчисини 82-дақиқага келиб, захирага олишди.

157245001_4358284624182424_8577558104168689540_o

Элдор Шомуродов La Gazzetta dello Sport нашридан энг юқори баллардан бирига лойиқ кўрилди. Машҳур нашр футболчимизнинг ўйинини 6,5 баллга баҳолаб, қўйидагича изоҳ қолдирди:

“Рақиб ҳимоя чизиғига доим босим уюштириб турди, рақибларини кўп маротаба алдаб ўтиш орқали жамоадошларининг ҳужумдаги устунлигини таъминлади”.

“Бизга Шомуродов керак!”

Шомуродов асосий ҳужумчи бўлиши керак!

Италиянинг энг даҳшатли дербисида Шомуродов яна қаҳрамон бўлоладими?

 

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар