Шоҳжаҳон Эргашев: Мен ҳечкимдан қочмадим!
Ads

Ўтган 2-3 ҳафта мобайнида профессионал боксда енгилмай келаётган боксчимиз Шоҳжаҳон Эргашев ҳақида турли ҳил гаплар тарқалди. Мазкур гап-сўзларга ойдинлик киритиш мақсадида Sports.uz мухбири Шоҳжаҳон билан боғланди ва суҳбатлашди.

– Салом Шоҳжаҳон! Аввало соғлиғингиз ҳақида тўхталиб ўтсангиз?

– Ассалому алайкум! Менинг соғлиғим аъло даражада ҳавотирга ўрин йўқ!

– Барчамиз сизни автоҳалокатга учради деб эшитди шу воқеага ойдинлик киритсангиз?

– Ҳа ўтган ой охирги кунларида шундай бўлди. Лекин воқеа сизлар эшитгандек эмас. Тўғри дўстим билан автоҳалокатга учрадик, аммо менга ҳеч қандай оғир тан жароҳат етмади, Аллоҳга шукр.Бироқ дўстим шикастланди. Нима бўлганда ҳам менинг аҳволим жуда яхши. Вазиятдан фойдаланган ҳолда мени қўллаб-қувватлаб турган барча яқинларим ва мухлисларимга ўз миннатдорчилигимни билдираман. Ва ҳар-хил миш-мишларга ишонслигларини сўрайман!

– Нега унда ижтимоий тармоқларда жим бўлиб қолдингиз ва сиз билан алоқа ўрнатиб бўлмади?

– Биласизми шундай кунлар ҳам бўладики дунёда ўзингиз ёлғиз бўлишни истайсиз. Бу эса ўзингизнинг режаларингизни тўғри амалга ошириш учун қулай вақт бўлади. Ана шундай кун менинг бахтсиз ҳодисага учраган вақтимга тўғри келди. Бори шу. Мен ҳечкимдан қочмадим ва қочишга ҳаракат қилмадим.

1562411401_maydon.net_5d2081957fd71_1

– Айни кунда нималар билан машғулсиз?

– Ҳозир АҚШдаман. Доимгидек машғулотларга зўр бермоқдаман.

– Машғулотларни бошлаганингиздан хурсандмиз. Навбатдаги жангингиз қачон бўлади?

– Рахмат. Насиб қилса 17 август куни “Showtime” телеканали томонидан уюштириладиган бокс кечасида рингга кўтариламан. Ҳозирда промоторим рақиб боксчи излашмоқда. 

IMG_4226 (2)