Шоҳасан Мирзаматовнинг навбатдаги жанг санаси ва рақиби маълум!

16 июнь куни Қозоғистоннинг Алмати шаҳри ММА бўйича профессионал жанг кечасига мезбонлик қилади.

Янада аниқроқ қилиб айтадиган бўлсак, "Октагон" промоушенининг навбатдаги турнири бўлиб ўтади. Биз учун аҳамиятлиси, ҳамюртимиз Шоҳасан Мирзаматов ҳам Октагонга кўтарилади. Унга мезбонлар вакили Алибек Сейдазим рақиблик қилади. Мазкур жанг ярим ўрта вазн (77 кг) тоифасида бўлиб ўтади.

Маълумот учун, Шоҳасаннинг профессионал жанглардаги рекорди 1-1 ни ташкил этади. Унинг рақибида эса, бу кўрсаткич 2-0 га тенг. Фурсатдан фойдаланиб, мазкур муҳим жангда ҳамюртимизга омад ёр бўлишини тилаб қоламиз!

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар