Шоҳасан Мирзаматов эртанги жанги олдидан вазн ўлчаш маросимида иштирок этди

16 июнь куни Қозоғистоннинг Алмати шаҳри ММА бўйича профессионал жанг кечасига мезбонлик қилади.

"Октагон" промоушенининг навбатдаги турнирида ҳамюртимиз Шоҳасан Мирзаматов ҳам мезбонлар вакили Алибек Сейдазимга қарши жанг қилади. Мазкур жанг ярим ўрта вазн (77 кг) тоифасида бўлиб ўтади. Бугун, жангчилар вазн ўлчаш ва "face to face" маросимида иштирок этди. 

Маълумот учун, Шоҳасаннинг профессионал жанглардаги рекорди 1-1 ни ташкил этади. Унинг рақибида эса, бу кўрсаткич 2-0 га тенг. Фурсатдан фойдаланиб, мазкур муҳим жангда ҳамюртимизга омад ёр бўлишини тилаб қоламиз!

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию