“Шахтёр” Яхшибоевни олиш учун энг зўр тўпурарини сотмоқда

Беларусь чемпионатида пешқадамликни қўлга олган Солигорскнинг “Шахтёр” жамоаси асосий ҳужумчиси Виталий Лисаковични Россия премьер-лигасига трансфер қилади. 

Тўпурарлар баҳсида ҳамюртимиз Жасур Яхшибоев билан рақобатлашаётган футболчига Россиянинг “Ростов”, “Локомотив”, ЦСКА ва “Урал” каби жамоалари қизиқиш билдирмоқда.

“Шахтёр” раҳбарияти Лисакович трансферидан келадиган маблағни “Энергетик-БГУ” тўпурари ва Беларусь чемпионатининг энг яхши футболчиси бўлиб турган Жасур Яхшибоевни олиш учун сарфлашни мақсад қилган.

Бундан аввал, Жасур Яхшибоев БАТЭ ва "Динамо" жамоалари қизиқаётгани ҳақида ҳам хабарлар тарқатилган эди. 

Яхшибоев ўйнамаса ҳам рейтинги ошмоқда

Яхшибоев: Суарес ва Каванига қарши ўйнаганимни унутмайман

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)