"Шахтёр" Яхшибоев билан хайрлашди
Легионеримизнинг кейинги манзили қаер бўлади?
Солигорскнинг "Шахтёр" жамоаси Жасурбек Яхшибоев клуб сафини тарк этганини маълум қилди.
"Ижара муддати якунига етгани сабабли, жамоамизни Жасурбек Яхшибоев тарк этди. Форвард "Шахтёр" сафига 2020 йилнинг июль ойида келиб қўшилган эди ва у бош совринни қўлга киритишимиз учун ёрдам берди. Ҳужумчи клубимиз сафида барча мусобақаларда 15 та ўйин ўтказиб, 9 гол ва 3 ассист қайд этди", деб ёзди "кончилар" матбуот хизмати.
23 ёшли футболчининг трансфер ҳуқуқи "Пахтакор"га тегишли.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)
Фикрлар