Шахмат: Мукофот жамғармаси 12000 евролик турнир старт олди
Ads

Бугун, Тошкент шаҳрида 20 ёшгача бўлган ёшлар ўртасида "Марказий Осиё Шахмат Фестивали" старт олди.

Ушбу фестивал РосАтом, ФИДЕ ва Ўзбекистон Республикаси ҳукумати кўмагида Ўзбекистон Шахмат Федерацияси томонидан ташкил этилди.

"Марказий Осиё Шахмат Фестивали" 3 йўналишда бўлиб ўтади. Асосий турнир бу 20 ёшгача бўлганлар ўртасидаги Марказий Осиё чемпионати. Қолаверса, рапид (тезкор шахмат) бўйича уч гуруҳда ва мактаб ўқувчилари ўртасида мусобақа ҳамда ФИДЕ арбитлари учун халқаро семинар бўлиб ўтади.

photo_2019-09-21_12-43-40

Мусобақада– Тожикистон, Қирғизистон, Туркманистон, Қозоғистон, Афғонистон ва Ўзбекистондан умумий 200 нафар ақл идрок эгалари иштирок этмоқда.

Мукофот жамғармаси 12000 евро бўлган мазкур фестивалда, стандарт йўналишида ғолиб бўлган ўғил болаларга 3000 евро, қиз болаларга эса 1500 евро пул мукофоти берилиши кўзда тутилган.

Чемпионат ғолиб ва совриндорлари халқаро гроссмейстер, халқаро тоифадаги спорт устаси ва ФИДЕ спорт устаси сингари халқаро унвонларни олиш имкониятига эга бўладилар. Мусобақада ўйин вақтини назорат қилиб бориш учун электрон соатлардан фойдаланилади. Федерацияларни ривожлантириш дастури бўйича, Афғонистон, Қирғизистон, Тожикистон ва Туркманистон шахмат федерацияларига ўз давлатларида турнирларни ташкиллаштиришлари учун 20 та шахмат соатлари тақдим этилади.

photo_2019-09-21_12-43-41

Ўзбекистон шаҳмат академиясида мазкур фестивалнинг очилиш маросими бўлиб ўтди. Ушбу тадбирда бир қатор мутасадди шахслар иштирок этди.Жумладан,  Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари Азиз Абдуҳакимов, МОҚ раҳбари Рустам Шоабдураҳмонов, ФИДЕ Президенти маслаҳатчиси Берик Балгабаев, Ўзбекистон Шахмат федерацияси вице президенти Ҳусан Турдалиев, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги бош директори ўринбосари Вячеслав Пак ҳамда ОАВ ходимлари иштирок этдилар.

photo_2019-09-21_12-43-38

"Бугунги кунда муҳтарам Президентимиз томонидан спортга катта эътибор берилмоқда, шу жумладан ақл гимнастикаси деб эътироф этилувчи шахматга ҳам эътибор юқори даражада. Марказий Осиё мамлакатларидан ташриф бурган 200 дан зиёд шахматчилар иштирок этувчи турнирнинг юртимизда ўтказилиши, шахматнинг ривожини ошириш баробарида ёшларнинг ушбу ақл заковот ўйинига янада қизиқишига сабаб бўлади. Шу ўринда "Марказий Осиё Шахмат Фестивали"ни ташкил этишда ташаббус кўрсатган РосАтом корпорациясига, Халқаро шахмат Федерацияси яъни ФИДЕ ташкилотига ва юқори даражадаги ташкилотчилик учун Ўзбекистон Шахмат Федерациясига миннатдорчилик билдирмоқчиман. Барча иштирокчиларни ушбу фестивал бошланиши билан табриклаймиз ва омад тилаймиз", - деди Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари Азиз Абдуҳакимов.

аааааааааааа

Шундан сўнг мартабали меҳмонлар мусобақанинг рамзий биринчи юришини амалга ошириб беришди ҳамда "Марказий Осиё Шахмат Фестивали"га расман старт берилди.

шшш