"Пахтакор" Чемпионлар Лигасида "В" гуруҳидан ўрин олди.

Клуб матбуот хизмати мусобақада "шерлар" билан тўқнаш келадиган жамоалар ҳақида қисқача маълумот бериб ўтди.

"Шаржа" охирги йилларда БААнинг энг кучли жамоаларидан бирига айланди. 2018/19 йилги мавсумда шаржаликлар БАА чемпиони бўлган. Жорий мавсумда ҳам Абдулазиз Анбари бошқараётган клуб пешқадамлик қилмоқда. "Шаржа" 6 марта БАА чемпионати ва 8 бор БАА Президенти Кубогида зафар қучган. Клуб сафида БАА термасига номзод футболчилар. 6 нафар бразилиялик ва ҳамюртимиз Отабек Шукуров ўйнайди.

"Трактор" билан "Пахтакор" 2016 йил Чемпионлар Лигасида тўқнаш келган. Тошкентда 1:0 ҳисобида ғалабага эришган "Пахтакор" Табризда 0:2 ҳисобида мағлубиятга учраган. Айни пайтда Масъуд Шожайи бошчилик қилаётган "Трактор" Эрон чемпионатида 4-поғонани эгаллаб турибди. Жамоада жазоирлик ҳужумчи Окача Ҳамзавий фаолият юритмоқда. Бир қатор ўйинчилари Эрон терма жамоасига номзод саналади.

Саудия Арабистонининг "Ал-Ваҳда" жамоасини Иво Виейра бошқармоқда. Айни пайтда маккаликлар чемпионатда 10-ўринда бормоқда. "Шерлар" Ироқнинг "Ал-Қува Ал-Жавия" клуби билан 2019 йил саралаш босқичида тўқнаш келиб, 2:1 ҳисобида зафар қучган. Жорий мавсумда ушбу жамоа Ироқ чемпионатида пешқадам бўлиб турибди.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Benazir mix
27/01/2021 18:45
Kamanda bo'q yutishga umid qmela

Минбар

Барча блоглар