"Шальке" Германия чемпионатининг 8-турида "Вольфсбург" (0:2) жамоасига имкониятни бой бериб қўйди.

Ушбу баҳсда Гельзенкирхен клуби Бундеслиганинг ўтган мавсумида бошлаган сериясини давом эттирди, яъни жамоанинг ғалабасиз ўйинлари сони 24 тага етди.

Сўнгги бор, немис клуби 17 январь куни Мюнхенгладбахнинг "Боруссия" клуби устидан зафар қучганди ва шундан кейин, 15 та мағлубият ҳамда 9 та дуранг қайд этди.

Жамоа турнир жадвалининг 17-ўрнида бормоқда. Агар, эртанги беллашувда "Майнц" "Фрайбург"ни мағлуб эта олса, "Шальке" охирги поғонадан жой олади. Гельзенкирхенликлар ҳисобида 3 очко бор ва тўплар нисбати 5:24.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)