Шаклланаётган

Мақоламизнинг аввалги сонларида Ўзбекистон чемпионати ўтган мавсумида кучли ўнликка кирган клублардан бу йил нималар кутишимиз мумкинлиги ҳақида фикр юритгандик. Улар ичида ҳатто чемпионлик учун даъвогарлик қилиши мумкин бўлган жамоалар ҳам мавжуд. Бугун муҳокама марказида бўладиган Суперлига иштирокчиларини бош соврин учун даъвогарлар қаторида эътироф этиш мушкул. Тўғрисини айтганда, уларнинг ашаддий мухлислари ҳам нари борса кучли учликка киришни умид қилмоқда. Демак, ўтган мавсум ички биринчиликда 10-14-поғоналарни банд этган клублар бугун эътиборимиз марказида!

photo_2020-09-03_16-52-01

"Машъал"

Муборакликлар билан боғлиқ энг катта ўзгариш бош мураббий Александр Хомяков билан боғлиқ. Россиялик мутахассис ўзи учун қадрдон бўлиб улгурган мутахассисни ортга қайтарди. Таркиб жиҳатидан катта ўзгаришларга қўл урмаган, омма эътиборидаги юлдузларни жалб этишга қийналадиган "Машъал" яна академияга таянишга мажбур. Шу билан бир қаторда, Самуэль Чигозие ва Митчелл Уильямс каби икки легионерни ўз сафига қўшиб олди. Асосий мақсади Суперлигада жон сақлаб қолиш ва футболчи етиштириш бўлган клуб яна ўрта поғоналар учун кураш олиб бориши кутиляпти.

photo_2021-02-28_16-54-50

"Қизилқум"

Навоий клуби бир неча яхши трансферларни амалга оширганини эътироф этиш жоиз. Ислом Тўхтахўжаев, Элгужа Григалашвили, Мате Ватсадзе каби Суперлигада яхшигина ном қозонган футболчилар энди "Қизилқум" сафида жавлон уради. Шунингдек, Гиорги Кухианидзе исмли грузиялик ўйинчи энди "Қизилқум" либосида тўп тепади. Мавсумолди йиғинларини Туркияда ўтказган навоийликлар катта бюджетга эга эканлигини кўрсатиб қўйди. Сабаби, хорижда ўқув-машғулот йиғинини ўтказиш учун анчагина пул лозим. Таркиб, молиявий ҳолат, имконият жиҳатидан рақобатбардош бўлган жамоадан бу мавсум яхшироқ натижа кутиш ўринли бўларди. Бош мураббий Ҳамиджон Актамов ҳам айнан шуни таъкидлаб ўтди:"Қизилқум" Суперлига жамоаларига сюрприз тайёрлаб қўйган деб айта оламан. Мақсадимиз жиддий...",-деди бош мураббий.

photo_2021-02-07_09-02-16

"Сурхон"

Суперлигамизнинг ўртамиёна жамоаларидан бири ҳисобланган "Сурхон" янги мавсумда ҳам аввалги натижаларини такрорлашга уриниб кўради, дейиш мумкин. Асосан, ўрта даражадаги футболчилар билан шартнома имзолаётган клубдан чемпионлик кутиш ноўрин, назаримизда. Мавсумолди йиғинлари Тошкентда ўтказган жамоа "Андижон", "Олимпик", "Машъал", "Рубин" каби жамоалар билан ўйинда ғалаба қозонди. "Сурхон" ўз уйида яхши рақобат таклиф эта оладиган клуб. Фақатгина, уларга бироз шароит яратиш кифоя.

IMG_4888

"Андижон"

Бугун номи тилга олинган жамоалар орасида энг катта шов-шув кўтарган айнан "Андижон" ҳисобланади. Нафақат Ўзбекистоннинг, балки бутун дунёнинг энг истеъдодли футболчиларидан бири, деб топилган Жалолиддиновнинг айнан водийликлар таркибига бориб қўшилиши сўзимизга исбот бўла олади. Бир неча кун аввал, ўз тақдимот маросимини ўтказган жамоа жорий йил кучли учликка кирган тақдирда, ҳар бир футболчига "Ford Mustang" ваъда қилди. Биргина Жасур трансфери билан чекланиб қолмай, "бургутлар" сафига италиялик Мартин Боаке исмли легионер ҳам олиб келинди. Отабек Ғуломхўжаев қўл остида шаклланган яхши таркиб билан андижонликлар яхши натижалар қайд этишга қодирдек кўринмоқда.

IMG_2384

"Турон"

Суперлиганинг "меҳмони" янги мавсумда қандай футбол кўрсатиши барчага бирдек қизиқ. "Турон"нинг хусусий клуб эканлигини инобатга олсак, яхши натижалар кутиш ҳақиқатга тўғри келарди. Муҳими, жамоа футболчилари кўзида олов ва иштиёқ яққол сезилиб турибди. Буни улар ўтган мавсум Про лигада ҳам исботлаб улгурди. Ўша ўйинчилар сафига яна бир неча легионер ва ички чемпионатда ном қозонган футболчиларнинг келиб қўшилганлиги уларга бўлган қизиқишни ошириши тайин. Фозил Мусаев, Владислав Касминин кабилар шулар жумласидандир. Умуман олганда, Суперлига янги мавсуми ўта қиғин курашлар остида кечиши тахмин қилинмоқда. Бу энг аввало, ўзбек футболи учун қувонарли ҳолат!

photo_2021-02-12_10-18-20_1

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)