Шаҳрам Ғиёсовнинг рақиби нега ўзгарди ёхуд Франсиско Рохога нима бўлганди?

Шаҳрам Ғиёсов (9-0,7 КО) 15 август (Тошкент вақти билан 16 август тонгда) куни навбатдаги жангини мексикалик Франсиско Рохога қарши ўтказиши керак эди. Лекин рақиб ўзгариб, Шаҳрам бўлажак жангда Вистон Кампосга қарши рингга кўтариладиган бўлди.

Аслида, Рохога нима бўлганди?

Sports.uz сайтининг манбаларига маълум бўлишича, мексикалик боксчидан короновирус инфекцияси чиққан. Шу туфайли, тез суръатларда бошқа рақиб топишга киришилган. Якунда, никарагуалик Вистон Кампос юртдошимизга қарши жанг қиладиган бўлди.

Кампос фаолияти мобайнида 44 та жанг ўтказиб, уларнинг 31 тасида ғалаба қозонган бўлса, 7 бора мағлубиятга учраган. Шунингдек, 6 та дуранг қайд этилган. 

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)