Шаҳрам Ғиёсовда нима гаплар?

Мамлакатимизнинг энг машҳур боксчиларидан бири Шаҳрам Ғиёсов айни вақтда АҚШ да навбатдаги жангига тайёргарлик кўрмоқда. 

Боксчимизнинг Sports.uz сайтига маълум қилишича, у навбатдаги жангини март ойининг охири ёки апрелнинг бошларида ўтказиши кўзда тутилган. У ўзига тегишли бўлган World Boxing Association International Super Lightweight Title камарини ҳимоя қилади. 
Ҳозирча рақиб аниқ эмас.

Эслатиб ўтамиз: Ўзбекистонлик боксчи профи рингда 9 маротаба жанг ўтказиб, уларнинг барчасида ғалаба қозонган. Уларнинг 7 тасида рақибларини нокаутга учратган. 

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)