Шаҳрам Ғиёсов ва Винсент Кампос матбуот анжуманида... Улар қизиқарли саволларга жавоб қайтарди (Видео)

15 августда (Тошкент вақти билан 16 август тонгда) рингга кўтариладиган Шаҳрам Ғиёсов ҳам жангдан аввалги матбуот анжуманида иштирок этди. Маълумки, унинг рақиби Франсиско Роходан коронавирус топилгани туфайли, рақиб ўзгарган эди. Энди Ғиёсов никарагуалик Винсент Кампосга қарши жанг қилади. Мазкур матбуот анжуманида ҳам унга бир қатор қизиқарли саволлар билан мурожаат қилинди. У эса, ўзига хос тарзда жавоб қайтарди. 

Ғиёсов рақиб алмашганлиги борасидаги саволга, бошқа рақибга тайёргарлик кўргани, бироқ бу муаммо бўлмаслигини, узоқ вақтдан буён АҚШда тайёргарлик олиб бораётганини таъкидлаб ўтди. Шунингдек, Кампоснинг профессионал боксда жуда кўп жанг ўтказгани ва тажрибалироқ эканлиги борасидаги саволга жавобан ўзи ҳам ҳаваскор боксда 400 дан ортиқ учрашувда рингга чиққани, профессионал мураббийлар қўл остида машғулот ўтаётгани ва улар тажрибали рақибга қарши қандай жанг олиб бориш кераклигини ўргатганини айтди. 

Қуйида, ушбу матбуот анжуманини видео тарзида томоша қилишингиз мумкин. 

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)