Шаҳрам Ғиёсов ижтимоий тармоқ машғулотларга қанчалик ҳалақит қилиши ва тил муаммоси ҳақида гапирди

Профессионал боксда мағлубиятсиз серияни намойиш этаётган Шаҳрам Ғиёсов ижтимоий тармоқларда қанчалик фаоллиги ва чет элга чиқиб, тил муаммосига учрагани ҳақида гапириб берди.

"Очиғини айтаман, ижтимоий тармоқларга кўп ҳам кирмайман. "Instagram"даги шахсий саҳифамни бир ўзим юрғизмайман. Ўз менежерларим бор ва айнан улар материалларни жойлаштириб туради. Ҳа, тўғри ўзим ҳам фойдаланаман, аммо доим ҳам эмас.

Америкага борганимда тил борасида қийналдим. У ерда мени кутиб олган инсон АҚШда яшарди-ю, ўзи рус миллатига мансуб эди. Мен русчани ҳам унчалик тушунмасдим. Биринчи Лас-Вегасга борганимда жуда қийналдим, кунига бир маҳал овқатланган кунларим ҳам бўлган, бир ўзим борганим учун ёлғиз қолиб кетардим, машғулотлар жараёнида мураббийларнинг кўрсатмаларини умуман тушунмасдим. Нима қилишимни билмай қолардим, хато қилишдан қўрқардим. Пул тугаб қолган кунлари бўларди... Аммо барча қийинчиликлардан ўтиб олдим. Русчани яхшироқ ўрганиб, керакли одамларни, менежерларни топа олдим," - деди Ғиёсов.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)