Шаҳобиддин зўрлигини исботламоқда

Иорданияда қизғин паллага кирган бокс бўйича лицензион турнирда бугун, олти нафар ҳамюртимиз рингга кўтарилади.

Дастлаб -52 кг вазн тоифасидаги вакилимиз жаҳон ва Олимпиада чемпиони Шаҳобиддин Зоиров чорак финалда эронлик Омид Аҳмадисафа билан ярим финал босқичига чиқиш ҳамда Токио Олимпиадасига йўлланма олиш учун жанг қилди. Мазкур вазн тоифасида 6 та йўлланма ўйналмоқда. Шунинг учун, мағлуб бўлган боксчида ҳам ўтиш баҳсларида иштирок этиб, йўлланмани қўлга киритиш имконияти мавжуд эди. Ғолибни эса ярим финал босқичида таиландлик Панмот кутиб турибди.

Биринчи раунд тенг курашлар остида ўтгандек туюлган бўлсада, аниқ зарбалар ҳисобида юртдошимиз бир бош устун эди ва бу ҳисобда ҳам ўз аксини топди. Қолган раундларда ҳам кутилганидек катта устунликка эришган ҳамюртимиз рақибига хеч қандай имконият қолдирмаган ҳолда ғалаба қозонди ва Олимпиада йўлланмасини нақд қилиш билан бирга ярим финал босқичига йўл олди.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)