Шаҳбоз Умаров: Жасур Яхшибоев билан баъзан зерикиб кетаман

Беларусь чемпионати бошқа-бошқа жамоалар шарафини ҳимоя қилаётган бўлса-да, Шаҳбоз Умаров ва Жасур Яхшибоев пойтахтда бирга истиқомат қилмоқда. Шаҳбоз Умаров журналистлар билан суҳбатда дўстининг характери ҳақида ҳам гапирди.

- Яхшибоевсиз зерикяпсанми?

- Биз ҳамон бирга яшаяпмиз. Мен кундузи машғулотдан уйга қайтганимда, у Солигорскка шуғулланиш учун кетган бўлади. Шунинг учун фақат кечқурун кўришяпмиз.

- Иккалангиз ҳар хилсиз. У оғир-босиқ, сен эса хушчақчақсан.

- Худди шундай. Жасур билан баъзан зерикиб кетаман. Агар Жасур билан ўзимиз қолсак муаммо бўлмайди. Одамларни олдида эса, кўзга кўринмай қолади. Мен эса ҳазил ва ўйин-кулгуни ёқтираман.

Интервьюнинг тўлиқ шаклини қўйидаги ҳавола орқали ўқишингиз мумкин:

Шаҳбоз Умаров: Мен Россияда эмас, Германияда ўйнашни истайман!

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)