БАА чемпионатининг 25-туридан ўрин олган "Шабаб Ал-Аҳли" ва "Ал-Васл" жамоалари ўртасидаги ўйин якунига етди. Мазкур баҳсда майдон эгалари йирик 3:0 ҳисобида зафар қучди.

"Шабаб Ал-Аҳли" сафида ҳаракат қилаётган легионерларимиз Жалолиддин Машарипов ва Одилжон Ҳамробеков учрашувни асосий таркибда бошлади. Жамоанинг 3-голига Жалолиддин ассистентлик қилди. Икки ҳамюртимиз ҳам баҳсни тўлиқ ўтказди.

Шу тариқа, мазкур ғалабадан сўнг Маҳди Али шогирдлари очколар сонини 47тага етказган ҳолда 4-ўринга кўтарилиб олди. "Шабаб Ал-Аҳли" чемпионатнинг сўнгги турида "Ал-Наср" билан баҳс олиб боради. Учрашув 11 май куни бўлиб ўтиши режалаштирилган.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
Abdushukurov O
08/05/2021 17:16
Barakalla.