Сергей Фомин яккаликлар ўртасида тенгсиз
Россиянинг Қозон шаҳрида Халқаро теннис федерацияси томонидан ташкил этилган мусобақада ҳамюртимиз Сергей Фомин ғолиб бўлди.
 
Мукофот жамғармаси 15 минг АҚШ долларини ташкил этувчи мазкур турнир финалида Сергей Фомин  мезбонлар вакили Евгений Тиурневга қарши кортга чиқди.
 
Уч сет давом этган ушбу ўйинда теннисчимиз 6:4, 3:6, 6:3 ҳисобида зафар қучди. Мазкур ғалаба Сергей учун яккалик баҳсларининг бош совринини ҳам келтирди.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)