Сергей Фомин ғолиб бўлишига сал қолди
Ads
Россия пойтахти Москва шаҳрида теннис бўйича "Фьючерс" туркумига кирувчи халқаро турнирнинг асосий тўр баҳслари биринчи даврасида ҳамюртимиз Сергей Фомин кортга чиқди.
 
Ушбу босқичда Сергей ўзининг азалий рақиби россиялик Кристиан Лозанга қарши уч сет давомида баҳс олиб борди ва  1:6, 4:6, 5:7 ҳисобида имкониятни бой бериб қўйди.
 
Бироздан сўнг, бошқа бир вакилимиз Жўрабек Каримов рус теннисчиси Матвей Мининга қарши ўйин ўтказади.