Серена Уильямс рақибига битта геймни совға қилди
Ads
 
Америкалик теннисчи Серена Уильямс “Катта дубулға” туркумига кирувчи Америка очиқ чемпионатининг ярим финалига муваффақиятли ўтиб олди.
 
Серена "US Open" турнирининг 1/4 финал босқичида хитойлик Цзян Ван билан куч синашди. Ушбу учрашувда Уильямс рақибига бор-йўғи битта геймни бой бериб қўйди.
 
Шу тариқа С.Уильямс финал йўлланмаси учун ўтадиган ўйинда украиналик теннисчи Элина Свитолинага қарши кортга чиқадиган бўлди.