Серена Уильямс финалга яқинлашмоқда

Америкалик теннисчи Серена Уильямс "US Open" турнирининг тўртинчи даврасида хорватиялик Петра Мартич билан ўзаро куч синашди.

Серена ушбу учрашувнинг дастлабки сетида 6:3 ҳисобида зафар қучган бўлса, иккинчи сетда 6:4 ҳисобида ғалаба қозонди.

Шу тариқа Уильямс ярим финал остонасида хитойлик Цзян Вага қарши ўйин ўтказадиган бўлди.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)