Сен-Пьер:
Ads

UFCнинг икки двизион собиқ чемпиони Жорж Сен-Пьер Хабиб билан жанг борасидаги миш-мишларга ўз фикрини билдирди. Унинг таъкидлашича, Хабиб Нурмагомедов Тони Фергюсонга қарши жанг қилиши керак.

"Хабиб Фергюсон билан 100% жанг ўтказишга мажбур. Бу ажойиб жанг бўлади.

Мен ушбу жанг ишқибозиман. Ким ютишини билмайман. Тони тиззалар ва тирсаклар билан ифлос жанг ўтказади. Бу - унинг услуби. Хабиб, партерда жанг олиб боришни яхши кўрадиган йигит. У ушбу ҳолатда ўзини ҳар томонлама кўрсата олади. Ҳар иккиси ўртасида тактик кураш кечади, шунинг учун аниқ тахминни айтиш қийин ”, - деди Сен-Пьер.