Саудия Арабистони Тошкентда илк машғулотини ўтказди. У қандай ўтди? (фоторепортаж)

Хабарингиз бор Ўзбекистон терма жамоаси 14 ноябрь куни ЖЧ-2022 саралаши доирасида Тошкентда Саудия Арабистонига қарши баҳс олиб боради.

Саудиялик футболчилар бугун тонгда юртимизга учиб келишди. Бугун рақибларимиз “Локомотив” стадионида илк машғулотларини ўтказишди. Машғулотнинг дастлабки 15 дақиқаси ОАВ вакиллари учун очиқ бўлди.

Қуйида Саудия Арабистони терма жамоасининг машғулотларидан олинган энг сара фотосуратларни томоша қилишингиз мумкин:

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон – Саудия Арабистони терма жамоалари баҳси 14 ноябрь куни “Пахтакор” марказий стадионида соат 17:00да бошланади.