Саудия Арабистони шаҳзодаси МЮни сотиб олишга яна бир бор уруниб кўрмоқчи

Саудия Арабистони валиаҳд шаҳзодаси Муҳаммад ибн Салмон Ал Сауд “Манчестер Юнайтед”ни сотиб олиш режасига яна қайтди.

The Mirror нашри тарқатган хабарга кўра МЮ хўжайинлари бундан аввал клуб акцияларини сотиш бўйича Саудия шаҳзодаси билдирилган 2 та таклифни рад этган. Таъкидлаш керакки, ушбу таклифлардан бири 3 млрд еврони ташкил этган.

Маълумот учун, “Манчестер Юнайтед” айни дамда ортда қолган 8 та турдан сўнг АПЛ мусобақа жадвалида 14-ўринни эгаллаб турибди.

Минбар

Барча блоглар