Саррининг ортидан

"Ювентус" раҳбарияти жамоа бош мураббийи Маурицио Саррини истеъфога чиқариш билан чекланиб қолмоқчи эмас.

Италиялик журналиста Жанлуки Ди Марционинг хабар беришича, туринликлар клуб спорт директори Фабио Паратичини ҳам ишдан олиш масаласини кўриб чиқмоқда. 48 ёшли амалдор Массимилиано Аллегри ўрнига айнан Саррини олиб келиш таклифини илгари сурган.

Паратичи “Ювентус”да 10 йилдан буён ишлаб келмоқда. Ушбу давр мобайнида “кекса синьора” 9 карра Италия чемпионлигини тантана қилди.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)