Сарри

"Ювентус"дан истеъфога чиқарилгач, ишсиз қолган Маурицио Сарри фаолиятини “Фиорентина”да давом эттириши мумкин.

Football Italia нашри тарқатган хабарга кўра, 61 ёшли мутахассис айни дамда “бинафшаранглилар”нинг таклифини қабул қилиш учун “Юве” билан тузилган амалдаги шартномани бекор қилиш масаласида иш олиб бормоқда.

“Фиорентина”ни ҳозир Жузеппе Якини бошқармоқда. Унинг бошқарувидаги жамоа А Сериянинг дастлабки 3 турида 1 та ғалаба ва 2 та мағлубият қайд этди.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)