Сардорнинг

Санкт-Петербургнинг “Зенит” клуби форварди Сардор Азмун ўзига “Наполи”дан қизиқишлар бўлаётгани ҳақида тарқалган хабарларга муносабат билдириб ўтди.

“Мен бу ҳақда ҳеч нарса билмайман. Мен ҳам буни янгиликлардан ўқидим. Менинг “Зенит” билан яна 1,5 йиллик шартномам бор. Нималар бўлишини кўрамиз”, - дейди 25 ёшли эронлик ҳужумчи.

Азмун жорий мавсум Россия премьер-лигасида 21 та ўйинда майдонга тушди ва 10 та гол ҳамда 6 та голли узатмага муаллифлик қилди.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Jasur Mamataliyev
06/04/2020 10:43
Хурматли сайт мутасаддилари Сардор амас Азмун деб дастлабки рекламани ёзсаларинг хам бўларди, шундай ёзганларинг билан хечким уни С.Рашидов деб ўйламайди бу жуда уятли холат, Мессини нега Леонел деб ёзмайсизлар? - ахир исми Месси емас Леонелку ёки сиз Азмуннинг футболкасига Сардор деб деб ёзилганини кўрганмисиз? Футболчи футбол ахлига ўз футболкасида қандай ном билан танилган бўлса шу ном билан еьтироф етилиши керак буни кўпирттириш шарт емас.
&
fc.navbahor
06/04/2020 23:11
Sarlavxani uqip bir sakrap tushdim sarlavxaniyam yorvoripsila adminlar
Яшин Ш.И
06/04/2020 17:24
Сардоми ?- ёки Сердарми.
&
Shahzodbek
06/04/2020 16:36
Jasuraka fikriyzga qushilaman.